Нимадир сизни қизиқтираётган бўлса ёки муаммога дуч келсангиз атрофингиздагилардан осонгина сўрашингиз мумкин. Чунки Linux Mint дунёда энг кўп ишлатиладиган амалий тизимлар ичида тўртинчи ўринда туради. У фойдаланувчи учун қўлланма билан таъминланган, фойдаланувчилар веб саҳифаси, дарсликлар тўпламлари, фаол форумлар ва суҳбатлашиш хоналарига, интернетда энг тез ўсиб бораётган фойдаланувчилар жамиятига эга.
